Ушбу таркибий бўлинма 2004 йилда жиноятларнинг олдини олиш фаолияти кафедраси сифатида ташкил этилган. Ҳозтрги вақтда кафедрада ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳаси бўйича зарур билим, амалий кўникмага эга, етук малакали ҳуқуқшунос мутахассислар тайёрланмоқда.
Кафедрада кундузги ва сиртқи таълим учун қуйидаги фанлар ўтилади:
«Ички ишлар органларининг профилактика фаолияти»
«Жиноятларнинг олдини олиш ва фош этиш фаолияти»
«Профилактика инспекторининг маъмурий ҳуқуқбузарлик
тўғрисидаги ишларни юритиш фаолияти» ўқув курси
Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети учун қуйидаги фан ўтилади:
«Ички ишлар органлари профилактика фаолиятини бошқариш» ўқув курси
Сўнгги йилларда ўқув машғулотларини амалиёт билан бирга олиб боришга алоҳида аҳамият қаратиляпти. Ана шу мақсадда кафедра қошида «Намунавий ички ишлар органлари таянч пункти» ҳамда пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларида фаолият юритаётган ички ишлар органлари таянч пунктларида махсус филиаллар ташкил этилган. Кафедрада «Ёш профилактика инспектори» тўгарагининг фаолияти курсантларнинг билим салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда.
Кафедрада олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари мутахассис кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш билан бирга, ҳуқуқбузарликлар профилактикасида учраётган айрим муаммо ва камчиликларни бартараф этишда муҳим пойдевор бўлмоқда.
Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 600 дан ортиқ номдаги илмий ва ўқув-методик адабиётлар, монография ва ўқув қўлланмалар нашрдан чиқарилган.