Ўз Ру En
×

Дастлабки тергов ва криминалистика кафедраси

Тергов йўналиши бўйича мутахассислар 2015 йилгача жиноят-процессуал ҳуқуқ кафедрасида ўқитилар эди. Шу йилдан эътиборан мустақил кафедра ташкил этилди ва у дастлабки тергов ва криминалистика кафедраси деб атала бошланди.

 

Кафедрада кундузги таълим учун қуйидаги фанлар ўқитилади:

«Дастлабки тергов»

«Криминалистик тактика»

«Криминалистик методика»

«Жиноятларни тергов қилиш методикаси»

 

Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети учун қуйидаги фан ўтилади: «Тергов ҳаракатлари ва тезкор-қидирув тадбирларининг техник-криминалистик таъминоти»

 

Кафедранинг мақсади жиноят ишларини тергов қилиш фаолияти бўйича юқори малакали мутахассислар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, уларнинг касб маҳорати ва илмий салоҳиятини ошириш, соҳада мавжуд муаммоларга оид фундаментал ва амалиётга йўналтирилган илмий тадқиқотлар ўтказиш, тадқиқотлар натижалари асосида қонунчилик ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқишдан иборат. Жамоада ўқитишнинг замонавий шакл ва усуллари, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилган. Ўқув машғулотлари кафедранинг малакали ўқитувчилари билан бирга, амалиётда катта тажрибага эга мутахассислар томонидан олиб борилади. Бунинг учун кафедра зарур ўқув-методик база ва адабиётлар билан таъминланган. Айниқса машғулотларнинг илғор интерфаол усуллар ёрдамида ташкил этилаётгани курсантларнинг назарий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Жамоа аъзолари долзарб мавзуларда илмий изланишлар олиб бориш баробарида, хорижий давлатлар таълим муассасаларида тажриба ошириб қайтишмоқда.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech