Ушбу кафедра ички ишлар органларининг бошқарув ва ахборот-таҳлил фаолияти учун профессионал кадрлар тайёрлашга ихтисослашган.
Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан қуйидаги фанлар ўқитилади:
кундузги таълим бакалавриатида:
Ички ишлар органларида ахборот-таҳлил иши;
Ички ишлар органларининг ташкилий-штаб ва юридик таъминлаш фаолияти;
Ички ишлар органларининг мурожаатлар билан ишлаш ва иш юритишни таъминлаш фаолияти;
Ички ишлар органларида бошқарув ва ахборот-таҳлил фаолияти асослари.
Кафедра қошида амалий машғулотлар ўтказиш учун ўқув-услубий хона, иқтидорли курсантларнинг илмий тўгараги ташкил этилган.
Таълим жараёнида назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш мақсадида кафедра Ички ишлар вазирлигининг тегишли соҳавий хизматлари билан самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда.