Ўз Ру En
×

Жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш кафедраси

Ушбу таркибий тузилма 2017 йилда Ички ишлар органларида бошқарувни ташкил этиш ҳамда Ички ишлар органларининг ахборот-таҳлил фаолиятини ташкил этиш кафедралари негизида юзага келди.

Жамоага юридик фанлар номзоди, доцент С.Ахмедова, А.Когай, юридик фанлар доктори, профессор И.Исмаилов, юридик фанлар номзоди, доцент Б.Саидов, юридик фанлар номзоди, доцент Д.Мухамадалиев ҳамда юридик фанлар номзоди, доцент М.Зиёдуллаев раҳбарлик қилишган.

Кафедрада «Ички ишлар органларида бошқарув назарияси», «Ички ишлар органларининг жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш фаолиятини бошқариш», «Ички ишлар органларининг ахборот- таҳлил фаолиятини ташкил этиш», «Ички ишлар органларида кадрлар билан ишлашни ташкил этиш», «Ички ишлар органларининг бошқарув ва ахборот-таҳлил фаолияти асослари», «Ички ишлар органларининг жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш фаолияти» фанларини ўқитиш ҳамда ички ишлар органлари тизими учун бошқарув, ахборот- таҳлил, кадрлар билан ишлашни, шунингдек жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш фаолиятини самарали амалга оширишни ташкил этиш учун малакали мутахассислар тайёрлашга хизмат қилиб келмоқда.

Сўнгги йилларда кафедра фонди «Ички ишлар органларининг маъмурий фаолияти», «Ички ишлар органларида бошқарувни ташкил этиш асослари», «Ички ишлар органларининг жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш фаолиятини бошқариш», «Ички ишлар органларида кадрлар билан ишлашни ташкил этиш», «Ички ишлар органларининг бошқарув ва ахборот-таҳлил фаолияти асослари», «Ички ишлар органларининг жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш фаолияти», «Ички ишлар органлари таянч пунктларида профилактика инспекторлари фаолияти ва ҳамкорлигини ташкил этиш» сингари дарслик ва қўлланмалар билан бойитилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech