Ўз Ру En
×

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш кафедраси

Кафедра 1999 йилда йўл-транспорт ҳаракати хавфсизлигини ташкил этиш кафедраси номи билан фаолият бошлаган. 2015 йилда таркибий тузилма умумий ҳарбий фанлар кафедраси билан бирлаштирилиб, ҳарбий ва автомобиль тайёргарлиги кафедраси номини олди. 2017 йилдан ушбу таркибий тузилма йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мутахассислик кафедрасига айлантирилди.

 

Кафедрада кундузги ва сиртқи таълим учун қуйидаги фанлар ўқитилади:

  • «Автомобиль тайёргарлиги»
  • «Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати фаолияти»
  • «Йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари»
  • «Автотранспорт воситаларининг техник эксплуатацияси ва назор ати»
  • «Йўл-транспорт ҳодисалари, экспертизаси ва пр офилактикаси»
  •  

Турли йилларда жамоага Н.Муҳитдинов, А.Акилов ва Б.Умаровлар раҳбарлик қилиш­ган. Ўқув жараёнида курсант (тингловчи)лар йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари, йўл-патруль хизматининг асосий йўналишлари, йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашнинг техник кўриги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, автомобилни бошқариш бўйича ҳам назарий, ҳам амалий кўникмаларга эга бўлишади. Машғулотлар замонавий мультимедиа воситалари ва кўргазмали қуроллар билан жиҳозланган хоналар ҳамда Академия автодромида олиб борилади. Ўқув йили якунида курсантларга «В» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси ва «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш» фаолияти бўйича ҳуқуқшунос мутахассислик дипломи берилади.

 

Жамоа саъй-ҳаракати билан «Автомобиль тайёргарлиги», «Автомобилнинг умумий тузилиши», «Йўл ҳаракати қоидаларига шарҳлар», «Йўл белгилари ва чизиқлари», «Йўлларда ҳаракатланиш: белгилар, атамалар, тушунчалар», «Йўл-патруль хизмати ходимига қўлланма», «Йўл ҳаракати қоидаларига шарҳлар, амалий тавсиялар», «Транспортда хавфсизликни ташкил этиш» сингари дарслик ва қўлланмалар нашрдан чиқарилган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech