Ўз Ру En
×

Тилларни ўрганиш кафедраси

1968 йилда Тошкент олий милиция мактаби таркибида рус ва чет тиллари кафедраси ташкил этилиб, унга филология фанлари номзоди В.Ревтов бошлиқ этиб тайинганган эди. 1989 йилда «Давлат тили тўғрисида»ги қонун қабул қилиниши билан ИИВ Тошкент олий мактабида ўзбек тили фани ўқитила бошланди (кейинчалик ўзбек адабиёти курси ҳам киритилди). 1999 йилда кафедра икки мустақил кафедрага – ўзбек тили ва адабиёти кафедраси ҳамда чет тиллари кафедрасига бўлинди. 2004 йилда мазкур таркибий тузилмалар бирлаштирилиб, тиллар ва адабиёт кафедраси ташкил этилди. 2015 йилда у тилларни ўрганиш кафедраси деб номланди.

Турли йилларда кафедрани филология фанлари номзоди Д.Зайнутдинова, филология фанлари номзоди, доцент М.Рустамов бошқарган.

Кафедранинг мақсади ички ишлар органларига давлат тили ва чет тилларини пухта биладиган, юқори даражадаги нутқ ва муомала одоби ҳамда чет тилларидан бирини ўз касбий фаолиятида эркин қўллай оладиган кадрлар тайёрлашдан иборат. Кафедрада инглиз, рус ва ўзбек тилидан сабоқ берилади.

Кейинги йилларда кафедранинг илмий салоҳиятини юксалтириш мақсадида тилшунослик муаммоларини ўрганишга бағишланган илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бугунги кунда кафедра фонди инглиз, ўзбек ва рус тилларидан дарсликлар, «Немис тили», «Менинг касбим – юрист», «Уроки по развитию навыков устной речи», «Изучаем русский язык», «Падежи узбекского и русского языков», «Сборник упражнений по русскому языку», «My speciality», «Инглиз тили», «Detective stories», «English textbook for independent reading», «Инглиз тилини ўйинлар ёрдамида ўрганамиз», «Инглиз тилини чизма ва жадваллар ёрдамида ўрганамиз», «Процессуал ҳужжатларнинг стилистик моделлари», «Ҳуқуқшунослик мутахассислиги тили», «Мутахассислик тили», «The Law and The Police» ва бошқа қўлланмаларга эга.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech