Ўз Ру En
×

Фуқаролик-ҳуқуқий фанлари кафедраси

Мазкур кафедра 1976 йилдан бошлаб фаолият юритмоқда. Жамоага турли йилларда юридик фанлар номзоди Э.Боуш, О.Мухамеджанов, юридик фанлар номзоди, доцент Ш.Асянов, юридик фанлар номзоди И.Тультеев, юридик фанлар доктори, профессор Ж.Холмўминов, юридик фанлар номзоди М.Турғунов, юридик фанлар доктори, доцент О.Камалов, юридик фанлар номзоди, доцент Н.Исмоилов раҳбарлик қилишган.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач суверен республика олдида мулкий муносабатларнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланган янги фуқаролик қонунчилигини ишлаб чиқиш муаммоси турарди. Ушбу муҳим вазифани бажариш учун давлат комиссияси тузилиб, унинг таркибига кафедра аъзолари ҳам киритилган. Улар фуқаролик қонунчилигини ривожлантиришга, фуқаролик-ҳуқуқий ислоҳотларнинг асосий сабаблари, мақсад ва вазифаларини белгилашга, кейинчалик қабул қилинган янги Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг асосий қоидаларини назарий ишлаб чиқишга муҳим ҳисса қўшдилар.

Кафедрада «Фуқаролик ва оила ҳуқуқи», «Экология ҳуқуқи», «Меҳнат ҳуқуқи», «Молия ҳуқуқи» ва «Фуқаролик процесси» фанлари ўқитилади. Ҳозирги кунда жамоа профессор-ўқитувчилари таълим жараёнини ўқитишнинг инновацион технологиялари, замонавий воситалари ва илғор усулларини қўллаган ҳолда олиб бормоқдалар. Кафедранинг илмий салоҳиятини кўтариш мақсадида ўтган йиллар мобайнида ўнлаб номзодлик, докторлик диссертациялари ёқланди. Профессор-ўқитувчилар томонидан ўқув жараёнини таъминлаш мақсадида ўқув- методик ҳамда илмий-назарий ишлар нашр қилинди. Улар сирасига «Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг биринчи қисмига умумий тавсиф ва шарҳлар», «Экология ва қонун», «Фуқаролик ва оила ҳуқуқи», «Меҳнат ҳуқуқи», «Экология ҳуқуқи», «Фуқаролик процесси»,«Меҳнат ҳуқуқи», «Оила ҳуқуқи» ва бошқаларни киритиш мумкин. Кафедра Академиянинг ёш илмий-педагогик кадрларини тайёрлаш жараёнига алоҳида эътибор қаратмоқда. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун курсантларнинг илмий тўгараги фаолият кўрсатмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech