Ўз Ру En
×

Давлат-ҳуқуқий фанлар кафедраси

Мазкур таркибий тузилма 2017 йилда давлат ва ҳуқуқ назарияси, инсон ҳуқуқлари назарияси ва амалиёти ҳамда конституциявий ҳуқуқ кафедралари негизида ташкил этилган.

Турли даврларда жамоага юридик фанлар номзоди, доцент А.Магрупов, юридик фанлар номзоди, профессор Р.Қаюмов, юридик фанлар номзоди, доцент А.Дзапаров, юридик фанлар номзоди К.Джумабаев, юридик фанлар доктори, профессор Ҳ.Одилқориев раҳбарлик қилишган.

Юридик олий таълимнинг даражаси унда ўқитиладиган фундаментал фанларнинг ҳолати ҳамда сифатига боғлиқ. Давлат-ҳуқуқий фанлар кафедрасида ўқитиладиган фанлар юридик фанлар тизимида асосий ўрин эгаллайди. Кафедра «Давлат ва ҳуқуқ назарияси», «Давлат ва ҳуқуқ тарихи», «Конституциявий ҳуқуқ», «Инсон ҳуқуқлари назарияси ва амалиёти» каби фанлардан таълим бериш билан бирга, бўлажак ҳуқуқшуносларда ҳуқуқий дунёқарашни шакллантиришга хизмат қилади.

Кафедрада кундузги таълим курсантлари учун «Конституциявий ҳуқуқ», «Диншунослик. Ислом ҳуқуқи», «Давлат ва ҳуқуқ назарияси» фанлари, Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети тингловчилари учун «Ички ишлар органларининг бошқарув фаолияти», «Жиноятчиликка қарши курашда халқаро ҳамкорлик» ўқув модули ўтилади. Ўтган йиллар мобайнида «Давлат ва ҳуқуқ назарияси», «Давлат ва ҳуқуқ тарихи», «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига шарҳ», «Конституция ва фуқаролик жамияти», «Сиёсий маданият» каби 200 дан ортиқ дарслик, ўқув қўлланма ҳамда монографиялар чоп этилди. Кафедрада «Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи; ҳуқуқий таълимотлар тарихи» мутахассислиги бўйича докторлик диссертациялари муҳокама қилинади, улар юзасидан тақризлар берилади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech