Диққат! Сайт синов режимида
Рус Ўзб O'z En

Жазони ижро этиш фаолияти кафедраси

      Ушбу кафедра ички ишлар органларининг жазони ижро этиш фаолияти учун профессионал кадрлар тайёрлашга ихтисослашган.

      Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан қуйидаги фанлар ўқитилади:

      кундузги таълим бакалавриатида:

Жиноят-ижроия ҳуқуқи;

Жиноий жазоларни ижро этиш фаолияти;

Жазони ижро этиш муассасалари махсус бўлимлари фаолияти.

      Сиртқи таълимда:

Жиноят-ижроия ҳуқуқи.

      Кафедра қошида амалий машғулотлар ўтказиш учун ўқув-услубий хона, “Жазоларни ижро этиш ходими” иқтидорли курсантларнинг илмий тўгараги ташкил этилган.

      Таълим жараёнида назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш мақсадида кафедра Ички ишлар вазирлигининг тегишли соҳавий хизматлари, жазони ижро этиш муассасалари ва пробация хизмати билан самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда.

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech