Диққат! Сайт синов режимида
Рус Ўзб O'z En

Таълим муассасасининг тарихи ва бугуни

1932 йил Тошкентда ўрта махсус милиция мактаби ташкил этилди.

1958 йил РСФСР Жамоат тартибини сақлаш вазирлигига қарашли Москва олий мактаби Сиртқи таълим факультетининг Тошкент бўлими фаолият бошлади.

1964 йил сиртқи бўлим факультет мақомини олиб, унда учта кафедра (махсус, юридик ва ижтимоий фанлар) ҳамда кечки бўлим ташкил этилди.

1967 йил факультет негизида собиқ иттифоқ Жамоат тартибини сақлаш вазирлигининг Тошкент олий милиция мактаби ташкил этилди.

1991 йил 25 октябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ички ишлар вазирлиги ташкил этилиб, Тошкент ўрта махсус ҳамда олий милиция мактаблари вазирлик тасарруфига ўтказилди.

1994 йил Тошкент ўрта махсус милиция мактаби ва Тошкент олий милиция мактаби бирлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси ташкил қилинди. Академияга Жанговар байроқ топширилди.

2004 йил ўқув даргоҳида Сержантлар таркибини тайёрлаш олий курслари ҳамда Олий академик курслар ташкил этилди.

2017 йилнинг 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев Ички ишлар вазирлиги академиясига ташриф буюрди. Таълим муассасасининг тараққиёт даврини бошлаб берган тарихий ташриф чоғида Академиянинг нуфузи ва мақомини юксалтириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.

2017 йил 16 августда Президентнинг “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

Мазкур қарор асосида кадрлар тайёрлашнинг бир поғонали тизими дастури бўйича олинадиган олий маълумот магистр даражасига тенглаштирилди. Кундузги таълимда ўқиш муддати уч йил этиб белгиланиб, мутахассислик йўналишлари кўпайтирилди.

Сержантлар таркибини тайёрлаш бўйича олий курслари негизида – Касбий тайёргарлик факултети, Олий академик курслар негизида – Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети, шунингдек бошқа таркибий тузилмалар фаолияти йўлга қўйилди.

2021 йил 15 апрелда Президентнинг “Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарор асосида бакалавриат ва магистратурани ўз ичига олувчи икки босқичли олий таълим тизими жорий этилди.

Ўтган йиллар мобайнида Академия 11 та нуфузли халқаро ташкилот, хорижнинг 15 та турдош ҳамда юртимиздаги 10 та олий таълим муассасалари билан кўп қиррали ҳамкорликни йўлга қўйди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech