Академия Матбуот гуруҳи 2011 йил 27 декабрдан ўз фаолиятини бошлаган. Уни ташкил этишдан мақсад Академия фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги ҳамда таълим жараёнида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг кенг жамоатчилик ва аҳолига етказилишини таъминлашдан иборат.
Матбуот гуруҳининг вазифалари:
Академиянинг нуфузини ошириш мақсадида туркум кўрсатув, репортаж, ҳужжатли фильм ва мақолалар тайёрлаш ҳамда оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб бориш.
Матбуот гуруҳи Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, республика ва тармоқ газета-журналлари ҳамда бир қатор нодавлат нотижорат телеканаллар ва интернет тармоқлари билан самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Матбуот гуруҳи қошида «Академия ёшлари» радиоси фаолият кўрсатмоқда. «Академия ёшлари» ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий газетаси мунтазам нашр этиб келинмоқда.