Диққат! Сайт синов режимида
Рус Ўзб O'z En

"Академия ноширлик маркази" давлат унитар корохонаси

 

 

"Академия ноширлик маркази"

давлат унитар корохонаси низоми

       

"Академия ноширлик маркази"

давлат унитар корохонаси

2022 йилга мўлжалланган

бизнес режаси

 

 

 

 

 

«Академия» давлат унитар ноширлик марказининг тарихи 1967 йилда нусха кўпайтириш махсус хонаси ташкил этилишидан бошланган. Турли йилларда бу ерда Т.В.Макаренко, Н.А.Камолова, С. Ч. Пак, Н.В.Никитина, В.Д.Цирюльникова каби ходимлар ишлаганлар.

 

 

1996 йилда нусха кўпайтириш махсус хонаси негизида дастурий-полиграфик таъминот бўлими ташкил этилган. Унга бошлиқ этиб юридик фанлар номзоди Д.С.Муҳаммадалиев тайинланган. Унинг бошчилигида Академия ҳудудида босмахона учун замон талабларига жавоб берадиган янги бино қурилган. Бўлим замонавий компьютерлар, босмахона фаолияти учун керакли замонавий техника билан таъминланган. Бу даврда бўлимда Д.Р.Жалилов, А.А.Басирова, Н.А.Камолова хизмат олиб борганлар.

 

 

2001 йил январь ойида бўлим билан бирга хўжалик ҳисоби тартибида фаолият юритувчи  «Академия» давлат унитар ноширлик маркази ташкил этилган. Унда Д.С.Муҳаммадалиев раҳбарлигида К.Ж.Адҳамов, Ш.М.Миразимовлар фаолият кўрсатган.

 

 

2004 йилда Академиядаги штат ўзгаришлари натижасида дастурий-полиграфик таъминот бўлими фаолияти тугатилиб, унинг вазифалари Академия ноширлик марказига топширилган.

 

 

2012 йилдан С.Е.Ерназаров раҳбарлигида корхона фаолияти қайта ташкил этилди, моддий жиҳатдан такомиллаштирилди, янги кўпайтириш техникаси билан таъминланди.  Штатлар таркиби замон талаблари асосида ўзгартирилди. Офсет машиналарига эга бино янгитдан қурилиб, катта ҳажмда босма маҳсулотлар чиқарадиган ускуналар билан жиҳозланди.

 

 

ИИВ хўжалик бошқармаси ҳузуридаги махсус босмахона фаолияти тугатилгач, Академия ноширлик маркази Вазирлик тизими учун махсус нашрлар ва матбаа маҳсулотлари етказиб берадиган ягона корхонага айланди. Бугун бу ерда нафақат ички ишлар идоралари тизимидаги, балки барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва хавфсизлик тузилмалари  учун ҳам зарур махсус ҳужжатлар, бланклар  чоп этиладиган цех ишга туширилди. 

 

 

Ҳозирги кунда корхонада унинг бошлиғи подполковник  Д.Т.Атаджанов, бошлиқ ўринбосари капитан У.У.Қодиров, бош бухгалтер М.И.Байматова, менеджер Г.Х.Мухаммаджонова, катта муҳандис А.М.Жанпулатов,  техник муҳаррир-саҳифаловчилар Н.Ф.Ахралова, Д.А.Расулова,  терувчи операторлар М.Т.Толипова ва И.З. Эргашевалар,  фаолият кўрсатмоқда.

 

 

Марказ ўзини ўзи таъминлаш асосида ишлаб, мустақил балансига ва ҳисоб рақамига эга.

 

 

Марказ куйидаги фаолият турларини амалга оширади: ноширлик фаолияти, матбаа фаолияти, газета, журнал ва бошқа даврий нашрларни чиқариш ва тарқатиш, ҳисобот бланкаларини ишлаб чиқариш ва тарқатиш. Шунингдек, босмахонада эскиз тайёрлаш ҳамда сифатли полиграфик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш амалга оширилади. Ўқув жараёнини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда таҳририят-ноширлик бўлими билан яқиндан хамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, ўқув жараёни учун зарур босмахона маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

 

 

Бугунги кунда “Академия ноширлик маркази” ДУК бир кунда 50 000 дан ортиқ А3 форматли бланка маҳсулотлари, 250 дан ортиқ рангли китоб жилдларини чоп этиш, ламинация қилиш, шунингдек 100 дан ортиқ рангли дастурлар, буклетлар ва папкалар ишлаб чиқариш қувватига эга.

 

 

Умуман олганда,  Вазирлик Академиясининг таълим жараёнини ўқув ва илмий адабиётлар билан таъминлашга қаратилган йиллик нашр режасида белгиланган адабиётлар ва ИИВга қарашли бошқа тузилмалар томонидан берилган буюртмалар ўз вақтида чоп этилмоқда.

 

 

Бинобарин, 2021 йилда умумий 1500 босма табоқ ҳажмдан ортиқ  дарсликлар, ўқув қўлланмалари, маърузалар курси, илмий мақолалар тўплами, конференциялар материаллари ва монографиялар чоп этилган.

 

 

Марказ Ички ишлар вазирлигига қарашли бошқа тузилмалар ҳамда илмий ишлар билан шуғулланаётган ходимлардан ҳам буюртмалар олади, эскиз тайёрлаш, ҳамда сифатли полиграфик маҳсулотларни етказиб беришни амалга оширади. Ўқув жараёни учун керакли маҳсулотлар чиқаришда ўқув ҳамда таҳририят-ноширлик бўлимлари билан яқиндан хамкорлик қилади.

 

 

  

 

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech