Молия-иқтисод бўлими
Мазкур таркибий тузилма тарихи 1967 йили хўжалик бўлими таркибида уч кишидан иборат молия бўлинмаси ташкил қилинишидан бошланади. 1980 йилда ушбу тузилма молия-режалаштириш бўлимига айлантирилди.
Бўлим 2004–2005 йилларда Молия- иқтисод бошқармаси сифатида фаолият юритди. 2017 йилда у Молия-иқтисод бўлими мақомини олди ҳамда бош бухгалтер лавозими, иш ҳақини меъёрлаш ва иш ҳақи ҳисоб-китоб гуруҳи, моддий бойликлар ҳисоби гуруҳи, ҳисобот ва таҳлил гуруҳи ташкил этилди. Жамоага турли йилларда К.Резванова, Г.Раҳматуллаев, Ю.Ҳожимуродов, О.Сиддиқов, Ю.Биркин, Ф.Галимов, И.Лямзенко, Т.Қаюмова, М.Мирпўлатова, Н.Максютова раҳбарлик қилди.
Бўлимнинг асосий вазифалари:
- бухгалтерия ҳисобини тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан юритиш ва назорат қилиш;
- бюджет маблағларидан самарали фойдаланишни таъминлаш ва назорат қилиш;
- харажатлар сметасини ишлаб чиқиш, бажариш, пул маблағларидан оқилона фойдаланиш ва тежаб сарфланишини таъминлаш;
- смета ижроси жараёнида вужудга келадиган юридик ва жисмоний шахслар билан олиб бориладиган ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошириш;
- доимий ва ўзгарувчан таркибнинг иш ҳақлари ва унга тенглаштирилган тўловларини, ойлик ва стипендияларини белгиланган тартибда ҳамда ўз вақтида ҳисоблаб чиқиш;
- хизмат сафари ва бошқа харажатларни ҳисоблаш, тўлаш;
- молиявий-иқтисодий ва ҳисоб-китоб фаолиятини таҳлил қилиб бориш;
- пул маблағлари, ҳисоб-китоблар ва моддий қимматликлар, бошқа активлар ҳамда мажбуриятларни инвентаризация қилишдан иборат.