Диққат! Сайт синов режимида
Рус Ўзб O'z En

Сиртқи таълим факультети

      Сиртқи таълим факультети 2018 йилда янгидан ташкил этилган.

      Факультетда ички ишлар органлари учун юксак касб маҳоратга эга, маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук, ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш, жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш фаолияти бўйича олий маълумотли ҳуқуқшунос кадрлар тайёрланади.

      Факультетнинг асосий вазифалари:

тингловчиларни ҳуқуқ-тартибот ва жамоат хавфсизлигини сақлаш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини виждонан ҳимоя қилишга қодир, юксак маданиятли, ижтимоий фаол, ҳалол ва интизомли ходимлар этиб тарбиялаш;

тингловчиларда ички ишлар органлари ходимлари учун зарур касбий психологик билим ва кўникмаларни шакллантириш;

тингловчиларнинг касбий маҳоратини шакллантиришга қаратилган жанговар-жисмоний, махсус ва руҳий тайёргарликларини таъминлаш;

тингловчиларнинг мураккаб вазиятларга қисқа фурсатларда мослашиши, ностандарт вазиятларда тўғри қарор қабул қилишига қаратилган ахлоқий-маънавий, руҳий фазилатлар ҳамда хусусиятларни ўзлаштиришига эришиш;

тингловчиларнинг ўзлаштириш ва тайёргарлик сифатини назорат қилиш, ўқув жараёни мониторингини амалга ошириш;

таълим жараёнида масофадан туриб ўқитиш усулларидан самарали фойдаланиш;

миллий ва хорижий тажрибалар, таълимнинг замонавий шакл ва педагогик усулларини ўқув жараёнига жорий этиш;

ўқув жараёнини самарали ташкил этиш мақсадида ички ишлар органларининг тегишли соҳавий хизматлари, Академия кафедралари ва бошқа таркибий тузилмалари билан ҳамкорлик қилиш;

факультетнинг моддий-техник базасини замонавий талаблар асосида мустаҳкамлаш ва янгилаш.

      Академиянинг сиртқи таълим йўналишига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда камида уч йиллик иш стажига эга олий ҳамда ўрта махсус маълумотли ходимлар қабул қилинади. Ўқишга қабул қилиш очиқлик мезонлари асосида ўтказиладиган тест синовлари ҳамда якка тартибдаги суҳбат орқали амалга оширилади.

      Сиртқи таълим шаклига қабул қилинган ходимларга тингловчи мақоми берилади.

      Сиртқи таълим факультетида ўқиш муддати олий маълумотга эга ходимлар учун 3 (уч) йил, ўрта махсус маълумотга эга ходимлар учун эса 4 (тўрт) йил этиб белгиланган. Битирувчиларга “ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва фош этиш фаолияти” мутахассислиги бўйича “юрист” малакаси берилади.

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech