Ўз Ру En
×

Касбий тайёргарлик факультети

Касбий тайёргарлик факультети 2017 йилда Сержантлар таркиби­ни тайёрлаш олий курслари негизида ташкил этилди. 2004-2017 йиллар мобайнида олий курсларни ўн мингдан ортиқ сержант кадр­лар муваффақиятли тамомлади. Жамоага полковник С.Тангирбердиев, подполковник Ж. Жумабоев раҳбарлик қилишди.

Ички ишлар органлари тизимида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида факультет белгиланган таълим мутахассис­ликлари бўйича ички ишлар органлари­нинг офицерлар ва сержантлар таркибида­ги лавозимларга махсус касбий тайёрлаш ҳамда сержантлар таркибини қайта тайёр­лаш ва малакасини оширишни таъминлай­ди. Факультет ўқув бўлими, цикллар (мах­сус фанлар, ҳуқуқий фанлар ҳамда хизмат, жанговар ва жисмоний тайёргарлик цикл­лари), ахборот-ресурс маркази ҳамда саф бўлинмаларидан ташкил топган.

Факультетга Ўзбекистон Республика­си фуқаролари бўлган, ёши 18 дан кичик ва 30 дан катта бўлмаган, ўрта махсус, касб-ҳу­нар ва олий маълумотга эга, ҳарбий хиз­матни ўтаган (эркаклар учун), соғлиғининг ҳолатига кўра ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ички ишлар органларида хизмат қилишга яроқли деб топилган, дастлаб­ки ва махсус профессионал танловдан му­ваффақиятли ўтган шахслар ҳамда ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳар­бий хизматчилар қабул қилинади.

 

Қабул жараёни ички ишлар органла­рининг эҳтиёжини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар ва­зири томонидан белгиланадиган квоталар асосида танлов орқали амалга оширилади. Касбий тайёргарлик факультетида қуйи­даги мутахассисликлар бўйича сержант ва офицер кадрлар тайёрланади:

  • йўл-патруль хизмати фаолияти;
  • патруль-пост хизмати фаолияти;
  • миграция ва фуқароликни расмий­лаштириш фаолияти;
  • жазони ижро этиш фаолияти;
  • профилактика фаолияти;
  • маъмурий фаолиятни таъминлаш;
  • махсус операцияларни амалга оши­риш фаолияти.

 

Факультетда ички ишлар органлари ходимларини махсус касбий тайёрлаш қуйидаги принципларда амалга оширилади:

фуқаролик олий таълим муассаса­ларини тамомлаган шахслар олти ойлик дастур асосида ўқитилиб, унинг якунида «лейтенант» махсус унвони ва тегишли на­мунадаги диплом берилади;

умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ёки олий маълумотга эга бўлган шахслар беш ойлик дастур асосида ўқитилиб, унинг якунида «кичик сержант» махсус унвони ҳамда тегишли намунадаги диплом бери­лади.

Шунингдек, факультетда ички ишлар органларининг сержантлар таркиби хо­димлари ҳар тўрт йилда бир маротаба йиғинларига жалб этилади.

Касбий тайёргарлик факультетида ўқув-тарбия жараёнини такомиллашти­риш ҳамда таълим жараёнига янги инно­вацион педагогик технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech