Ўз Ру En
×

Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети

Ушбу таркибий тузилма 1998 йил 26 февралда ташкил этилган. Ора­дан бир йил ўтиб, у Ички ишлар органла­ри учун раҳбар кадрлар тайёрлаш бўйича магистратурага айлантирилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 сентябрдаги «Ўзбекистон Республика­си ИИВ Академиясида ички ишлар органлари учун мутахассислар тайёрлашни такомил­лаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қа­рори билан факультет негизида Олий акаде­мик курслар ташкил этилди. Жамоага турли йилларда Р.Саитбаев, F.Алимов, И.Мирзараи­мов, Ў.Мухамедовлар раҳбарлик қилишди.

2017 йилдан Олий академик курслар Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети мақомини олди. Факультетнинг асосий мақсади этиб ички ишлар органлари учун юксак касб маҳоратига эга бўлган, маъна­вий ва ахлоқий талабларга жавоб бера­диган, ички ишлар органлари фаолияти­ни ташкил этиш ва бошқаришга қодир, бошқарувга доир касбий хислатларга эга, билимли ва юксак малакали раҳбар кадр­лар тайёрлаш белгиланди.

Факультетга ўқишга кириш учун олий маълумотли, 40 ёшдан ошмаган, ички ишлар органларида камида етти йиллик амалий иш стажига эга (бунда кундузги таълим шаклидаги ўқиш муддати ҳисобга олинмайди), бегиланган лавозимлар дои­расида бир йилдан кам бўлмаган муддат давомида хизмат ўтаб келаётган, ўзининг шахсий ва ишчанлик хислатлари, соғлиғи­нинг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ички ишлар органлари ходими­нинг хизмат мажбуриятларини бажариш­га қодир офицерлар таркибидаги ходим­лар номзод сифатида кўрсатилади.

Ҳозирги пайтда факультетда «Ички ишлар органларининг бошқарув фаолия­ти» мутахассислиги бўйича малакали раҳ­бар кадрлар тайёрланмоқда. Бир йиллик ўқув дастури доирасида тингловчилар­га еттита ўқув модули бўйича 26 та фан ўқитилади. Ўқув жараёни илғор инно­вацион технологиялар ҳамда интерфаол усулларда амалга оширилади. Соҳага оид янги адабиётлар, дарслик ва қўлланмалар машғулотларнинг давр талаблари асосида ўтказилишини таъминламоқда. Ҳар бир машғулот малакали профессор-ўқитувчи­лар ҳамда ички ишлар органларида кат­та тажриба тўплаган амалиёт ходимлари томонидан олиб борилади. Ўз навбатида, тингловчилар ички ишлар органларида ўқув модуллари бўйича малакавий ама­лиётни ўташ давомида назарий билимла­рини янада мустаҳкамлайдилар. Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультетини му­ваффақиятли тамомлаган тингловчилар­га Якуний давлат аттестацияси комисси­ясининг қарорига мувофиқ «Менежмент» ихтисослиги, белгиланган намунадаги диплом ва кўкрак нишони берилади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech