Ўз Ру En
×

Академия бугунги кунда

Бугунги тез ўзгараётган даврда халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш, жиноятчи­лик ва ҳуқуқбузарликларга қарши кура­шиш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини сақлаш масалалари ўта долзарб аҳамият касб этмоқда. Ички ишлар органлари ти­зимини тубдан ислоҳ қилишнинг асосий йўналишларидан бири, шубҳасиз, ички ишлар органлари ходимларини тайёр­лаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оши­риш фаолиятини такомиллаштиришдир.

Шу жиҳатдан, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 29 июнь куни Ички ишлар вазирлиги Академиясига ташрифи тарихий воқеа бўлди. Мазкур ташриф давомида ўқув даргоҳи­нинг нуфузи ва мақомини ошириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш ти­зимини такомиллаштириш, бир сўз би­лан айтганда, Академияни бутунлай янги ўқув муассасасига айлантириш устувор вазифалар этиб белгиланди.

Президентимизнинг «Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қай­та тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чо­ра-тадбирлари тўғрисида»ги (2017 йил 16 август) қарори соҳанинг ҳуқуқий асослари янада мустаҳкамланишига хизмат қилди. Мазкур қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг тасарруфидаги таълим муассаса­ларига қуйидаги саккизта устувор йўна­лиш бўйича энг муҳим масалаларни ҳал қилиш асосида ички ишлар органлари кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ривожлантириш вазифаси юклатилди:

биринчидан — ходимларни, шу жумладан уларни хизмат фаолияти­дан ажралмаган ҳолда ўқитиш ва махсус касбий тайёрлаш, мажбурий қайта тайёр­лаш ва доимий малакасини ошириб бо­ришнинг ички ишлар органлари кадрлар салоҳиятини оширишга имкон берадиган сифат жиҳатдан янги тизимини ташкил этиш;

иккинчидан — ёшларда ички ишлар органлари ходимлари учун зарур бўлган дастлабки касбий билим, юксак ватанпар­варлик ва маънавий-ахлоқий фазилатлар­ни шакллантиришни назарда тутадиган идоравий олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тай­ёрлаш бўйича самарали тартибни жорий этиш;

учинчидан — асосий қисми соҳа­вий фанларни ўқитишдан таркиб топган, шунингдек ҳудудий ички ишлар органла­рига бевосита чиқишни ва тергов-тезкор тадбирларини ўтказишда иштирок этиш­ни назарда тутган амалий машғулотлар ташкил этишни ўз ичига олган янгиланган таълим стандартлари ва ўқув дастурлари­ни ишлаб чиқиш ва киритиш;

тўртинчидан — таълим муассаса­лари профессор-ўқитувчилар таркиби­ни малакали илмий-педагогик, биринчи навбатда соҳавий фанларни ўқитишга ихтисослашган кадрлар билан жамлаш, назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ор­ганларида катта амалий тажрибага эга бўлган мутахассисларни ўқув жараёнига кенг жалб этиш;

бешинчидан — ўқитишнинг замона­вий шакл ва усулларини, энг янги педагогик ва ахборот-коммуникацион технология­ларни, шу жумладан ситуацион машғулот­ларни, масофадан ўқитиш тизимини кенг жорий этиш, таълим олувчилар ва ўқитув­чиларнинг глобал ахборот-ҳуқуқий ва таъ­лим ресурсларидан фойдаланиш имкони­ятларини таъминлаш;

олтинчидан — идоравий таълим муассасаларида ўқитиш йўналишлари ва мутахассисликларини амалиёт эҳтиё­жини ҳамда ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жи­ноятчиликка қарши курашиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш истиқ­болларини инобатга олган ҳолда тизимли равишда мақбуллаштириш;

еттинчидан — ички ишлар ор­ганлари фаолиятида, биринчи навбатда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тез­кор-қидирув фаолияти ва жиноятларни тергов қилиш соҳасида мавжуд бўлган му­аммолар бўйича фундаментал ва амалиёт­га йўналтирилган илмий тадқиқотлар ўт­казилиши самарадорлигини ошириш;

саккизинчидан — етакчи хорижий таълим муассасалари билан кадрлар тай­ёрлаш бўйича тажриба алмашиш, ҳам­корликдаги таълим дастурларини жорий этиш, профессор-ўқитувчилар таркиби­ни, хорижий тилларни ўқитишни назарда тутган ҳолда, малакасини ошириш ва ста­жировкадан ўтказиш орқали халқаро ҳам­корликни ривожлантириш.

Ички ишлар органлари ходимлари­ни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака­сини ошириш учун ихтисослашган олий таълим муассасаси бўлган Академияда кадрлар салоҳиятини оширишга имкон берадиган, сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим ташкил этилди. Таълимнинг сиртқи шакли жорий этилиб, унда «Жи­ноятчиликнинг олдини олиш ва уларни фош этиш фаолияти» мутахассислиги бўйича «юрист» малакасини бериш бел­гиланди. Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультетида «Ички ишлар органлари­да бошқарув фаолияти» мутахассислиги бўйича «менежмент» малакаси берили­ши йўлга қўйилди.

Касбий тайёргарлик факультети ташкил этилиб, унинг асосий фаолият йўналишлари сифатида ички ишлар ор­ганларининг сержант ва офицерлар тарки­би ходимларини махсус касбий тайёрлаш, шунингдек қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш вазифалари белгиланди. Таъ­лим жараёнида мутахассислик фанларини кўпайтириш, янги таълим йўналишлари­ни жорий этиш, мутахассислик кафедра­ларининг фаолиятини мақбуллаштириш мақсадида кундузги таълимда мутахассис­лик кафедралари сони олтитага етказилди.

Академия тузилиши замон талабла­ри асосида такомиллаштирилди. Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассаса­ларига ўқишга қабул қилинган шахслар­нинг ҳуқуқий мақоми мустаҳкамланиб, Ички ишлар вазирлиги олий таълим му­ассасаларининг кундузги таълим шакли­га ўқишга кирган шахсларга – курсант, Сиртқи таълим ва Касбий тайёргарлик ҳамда Раҳбар кадрларни тайёрлаш фа­культетларига ўқишга кирган, шунингдек ўқув марказларига юборилган шахсларга тингловчи мақомлари бериладиган бўлди.

Профессор-ўқитувчилар таркиби, тадқиқотчилар ва курсантларни хори­жий илмий-маърифий тадбирлар ва се­минар-тренингларда иштирок этишга, тажриба алмашишга, хорижий таълим муассасаларида малака ошириш ва стажи­ровка ўташ учун тайёрлаш мақсадида Чет тиллар маркази ташкил этилди.

Илмий-амалий тадқиқотларни жа­даллаштириш, тизимли равишда методик ва амалий қўлланмалар, тавсиялар ишлаб чиқиш, республикада шов-шувга сабаб бўл­ган ўта мураккаб жиноятларни фош этиш ва тергов қилишда ички ишлар органла­рига кўмаклашиш мақсадида Илмий-ама­лий тадқиқотлар маркази фаолияти йўлга қўйилди. Шунингдек, Олий ўқув юртидан кейинги таълим факультети ташкил этилди.

Ҳозирги пайтда Академияда юридик фанларнинг «12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхо­на ҳуқуқи», «12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи» ва «12.00.09 – Жиноят процесси. Крими­налистика, тезкор-қидирув ҳуқуқи ва суд экспертизаси» ихтисосликлари бўйича ил­мий даражалар берувчи илмий кенгашлар самарали фаолият юритмоқда.

Яна бир янгилик, 2020/2021-ўқув йи­лидан бошлаб Академия кундузги таълим шаклига қабул фақат идоравий академик лицейлар, ҳарбий академик лицейлар битирувчилари, ички ишлар органлари ходимлари, шунингдек профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тар­тибини сақлаш бўйича ёрдамчилари тар­кибидан амалга оширилиши белгиланди. Академияда ўқув-тарбия, илмий-тадқиқот жараёнлари ва моддий-техника базаси­нинг ҳуқуқий асосларини такомиллашти­риш бўйича юзга яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қайта ишлаб чиқилди ва тас­диқланди.

Курсантларнинг ўз устида ишлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Академияда ўқитиладиган фанлар бўйича электрон дарсликлар яратиш тизими йўл­га қўйилди. Жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш фаоли­ятини чуқур ўрганишга қаратилган сайёр амалий машғулотлар ташкил этиш учун Академия курсантлари Тошкент шаҳри­нинг барча туманларига секторлар кеси­мида ички ишлар органларининг таянч пунктларига бириктирилди. Мутахассис­ларни тайёрлашда амалиёт органлари­нинг юқори малакали мутахассислари ҳамда мавжуд моддий-техника базасидан самарали фойдаланиш мақсадида Тош­кент шаҳар ва туман ички ишлар органла­рида Академия мутахассислик кафедра­ларининг 12 та филиали ташкил этилди. 2017 йилдан бошлаб курсантларнинг ама­лий билим ва кўникмаларини мустаҳкам­лаш, келгусида хизмат фаолиятини олиб борадиган ҳудуднинг ўзига хос хусусият­ларини ўрганиш ва жамоага тез киришиб кетишларини таъминлаш мақсадида иш ўрганиш амалиёти ҳудудий ички ишлар органларида ўтказилиши йўлга қўйилди.

Ёшлар – мамлакатимиз таянчи, эртанги кунимиз бунёдкорлари. Ёш хо­димлар ва курсантлар билан ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ҳамда сама­рали амалга ошириш ишлари тизимли равишда жорий этиб келинмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон Ёшлар ит­тифоқининг Академиядаги бошланғич ташкилоти фаолияти йўлга қўйилди.

Академияда етакчи хорижий мам­лакатлар полиция таълими тажриба­ларини чуқур ўрганиш ва улар билан ҳамкорлик қилиш ишларига алоҳида эътибор қаратилади. Ана шу мақсадда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик таш­килоти ҳамда Россия, Хитой, Туркия, Қозоғистон, Беларусь Республикаси ва бошқа давлатларнинг таълим муассаса­лари билан кадрлар тайёрлаш ва ўзаро тажриба алмашиш борасида изчил ҳам­корлик ўрнатилган.

Ҳозирги пайтда Академияда Ўзбе­кистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ҳукуматлари ўртасидаги ке­лишув асосида Ситуацион полигон ҳамда Модуляция ва симуляция марказини ўз ичига олган иншоот барпо этилмоқда. Мазкур иншоотнинг вазифаси Акаде­мия тингловчи ва курсантларига тегишли мутахассисликлар бўйича чуқур амалий таълимни шакллантириш ҳамда келажак­да ўз хизмат вазифаларини муваффақият­ли бажаришга имкон берадиган касбга оид малака ва кўникмаларни ҳосил қилишдан иборат. Эътиборли жиҳати шундаки, ин­шоот фойдаланишга топширилгач, Мар­казий Осиёда шу каби ўқув объектининг йирик ва ягона марказига айланади.

Мухтасар қилиб айтганда, Ички ишлар вазирлиги Академиясида малака­ли кадрлар тайёрлаш жараёни изчил ис­лоҳотлар асосида давом эттирилмоқда. Бу эса юксак маънавиятли, мустақил фикр­лайдиган, Ватанимиз тақдири ва истиқбо­ли учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир олий малакали мутахассис кадрлар сафини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Прези­дентининг 2017 йил 16 августдаги «Ички ишлар органлари ходимларини тайёр­лаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оши­риш тизимини тубдан такомиллашти­риш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими ва мазмунини модернизация қилишнинг устувор йўналишларидан бири – миллий таълим-тарбия ва илмий тадқиқот ишларида ўзаро ҳамкорликни хорижий мамлакатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг олий таълим му­ассасалари ҳамда халқаро ташкилотлар билан янада чуқурлаштириш ва риво­жлантириш ҳисобланади. Шу нуқтаи на­зардан мамлакатимиз ўнта ривожланган давлатларнинг 14 та олий ўқув юртлари билан белгиланган тартибда дўстлик ва халқаро ҳамкорлик ришталарига асослан­ган фаолиятни олиб бормоқда. Чунончи, Халқаро полиция Академиялари ассоци­ацияси (INTERPA), Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (OSCE), БМТ Тараққиёт дастури (UNDP), Миграция бўйича халқаро ташкилот (IOM), БМТ­нинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси (UNODC), Ев­ропа Иттифоқининг Будапешт шаҳрида­ги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимларини тайёрлаш бўйича Агентли­ги (CEPOL), Туркия ҳамкорлик ва муво­фиқлаштириш агентлиги (ТIКА), Корея Республикаси халқаро ҳамкорлик агент­лиги (KOICA) билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Мисол тариқасида айтиш мумкин­ки, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори билан ҳамкор­ликда «Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясида ҳуқуқни муҳофаза қилув­чи органлар учун кадрлар тайёрлаш ти­зимини такомиллаштиришга кўмакла­шиш» лойиҳасини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосини белгиловчи ўзаро англашув Меморандумига мувофиқ Ака­демияда кадрларни касбий тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш масала­ларида халқаро экспертлар иштирокида қатор мастер-класслар, семинар-тренинглар, халқаро конференциялар ўтказил­моқда, шунингдек қатор ахборот ва инно­вацион марказлар ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ака­демияси Халқаро полиция академияла­ри ассоциацияси (INTERPA)га 2018 йил 4 апрель куни қабул қилинди, 2019 йил февраль ойида эса Ҳиндистоннинг Гужа­рат шаҳрида ўтказилган 8-Халқаро фо­румда академиямиз делегацияси иштирок этди. Халқаро форум доирасида дунёда ягона бўлган Гужарат суд экспертизалари университети билан ҳамкорлик юзасидан Меморандум имзоланди.

Шуни фахр ва ғурур билан таъкид­лаш керакки, Меморандумнинг имзола­ниши (2019 йил 11-13 февраль кунлари)дан олдин муҳтарам Президентимизнинг 2018 йил 4 октябрда «Ўзбекистон Республика­си ва Ҳиндистон Республикаси ўртасида ўзаро стратегик ҳамкорликни мустаҳкам­лаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг ижросини таъ­минлаш борасида Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2019 йил 17-18 январь кунла­ри эса Ҳиндистон Республикасининг Гужа­рат штатига амалга оширган ташрифлари натижасида ишлаб чиқилган Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро ҳамкор­лик тўғрисидаги «Йўл харитаси»нинг би­ринчилар қаторида бажарилиши, яъни Гужарат суд экспертизалари университети ва ИИВ Академиясининг ёрқин истиқбол­ларини белгилаб берди.

Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлашти­риш агентлиги (ТIКА) билан ИИВ Акаде­мияси ўртасидага ҳамкорлик натижасида Академиянинг профессор-ўқитувчилари ва тингловчи-курсантлари малакасини ошириш мақсадида 2018 йилда ўқув се­минарлари ва мастер класс машғулотлари ташкил этилган бўлиб, ушбу машғулот­ларнинг 5 таси Туркия Республикасида, 5 таси мамлакатимизда ўтказилди.

БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчи­ликка қарши кураш бошқармаси (UNODC) ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Акаде­мияси ўртасидаги ҳамкорлик натижасида Академиянинг профессор-ўқитувчилари ва амалиёт ходимларига тегишли мавзу­лар бўйича ўқув курслари ҳамда семи­нар-тренинглар ўтказилиб келмоқда. Ўқув курслари якунига кўра, иштирокчиларга тегишли сертификатлар тақдим этил­моқда.

Корея Республикаси халқаро ҳамкор­лик агентлиги (KOICA) ва ИИВ Академия­сининг ҳамкорлиги натижасида Жанубий Кореа Республикаси Адлия вазирлиги кўмагида ушбу мамлакатнинг Кибержи­ноятчилик соҳасидаги илғор тажрибаси­ни Академия профессор-ўқитувчиларига етказиш мақсадида бир қатор семинар машғулотлари ташкил этилди.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирги пайтга қадар Академия қуйидаги хорижий мамлакатлар олий таълим муассасалари: Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавф­сизлиги университети, Қозоғистон Республикаси ИИВ Олмаота академияси, Россия Федерацияси ИИВ Барнаул юридик институти, Краснодар университети, Волго­град академияси, Беларусь Республикаси ИИВ Академияси ҳамда Туркия полиция академияси билан ўзаро ҳамкорлик тўғри­сида баённома ва Меморандумларни им­золаган. Жумладан:

Хитой Халқ Республикаси Жамо­ат хавфсизилиги университети ва Ўзбе­кистон Республикаси ИИВ Академияси ўртасида 2017 йилнинг 15 май кунида имзоланган ўзаро ҳамкорлик тўғриси­даги Меморандум асосида 2018 йилда ИИВ Академиясининг 3 нафар профес­сор-ўқитувчилари ва 17 нафар курсантла­ри мазкур университетда ташкил этил­ган ўқув семинарида иштирок этди, ХХР Жамоат хавфсизлиги университетнинг 3 нафар профессор-ўқитувчиси ва 18 на­фар курсантлари учун бир ойлик ўқув машғулотлари Ўзбекистон Республика­си ИИВ Академиясида ташкил этилди. Ҳамкорлигимизнинг мантиқий давоми сифатида 2019 йил июнь-июль ойларида ИИВ Академиясининг 40 нафар профес­сор-ўқитувчилари ва курсантлари ХХР Жамоат хавфсизлиги университетида малака оширишди. Ўз навбатида, 40 на­фар хитойлик профессор-ўқитувчилар ва талабалар ИИВ Академиясида ташкил этилган ўқув курсларида иштирок этиш­ди. Шунингдек, 2018 йилнинг октябрь ой­ида Академия делегацияси Хитой халқ жамоат хавфсизлиги университети таш­кил топганлигининг 70 йиллигига бағишланган 10-халқаро полиция форумида иштирок этишди. Хитой Халқ Республи­каси Жамоат хавфсизлиги университе­ти билан ҳамкорлик натижасида ушбу мамлакатнинг жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги бой тажрибаси, жиноятчиликка қарши кураш фаолия­тидаги илғор технологиялари ўрганилди ҳамда таълим жараёнига сингдирилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ака­демияси Россия Федерацияси ИИВнинг бир қатор олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик фаолиятини самарали ташкил этиб келмоқда. Россия Федерация ИИВ Барнаул юридик институти ўртасида 2015 йилда имзоланган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги баённома асосида 2018 йил­нинг ноябрь ойида Россия Федерацияси ИИВ Барнаул юридик институти Жиноят ҳуқуқи ва криминология кафедраси про­фессори, Россия Федерациясида хизмат кўрсатган юрист, юридик фанлари док­тори, профессор Абизов Равиль Михайло­вич томонидан Академия профессор-ўқи­тувчилари, курсант(тингловчи)ларига мастер-класс машғулотлари ўтказилди.

Шунингдек, ҳамкорлик доираси­да ушбу таълим муассасаси билан тур­ли мавзуларда онлайн-конференциялар ўтказилиши йўлга қўйилган бўлиб, на­тижада профессор-ўқитувчилар ва кур­сантларда масофадан туриб хорижий тажрибани эгаллаш имконияти вужудга келди. Россия ИИВ Краснодар универ­ситети ва Ўзбекистон ИИВ Академияси ўртасида таълим ва илмий фаолият соҳа­сида ҳамкорлик қилиш бўйича имзолан­ган баённома доирасида Ўзбекистон ИИВ Академиясининг профессор-ўқитувчила­ри ва курсантлари Россия ИИВ Красно­дар университетида ташкил этилаётган халқаро илмий-амалий семинарларда, халқаро давра суҳбатларида фаол ишти­рок этиб келмоқдалар. Ушбу ҳамкорлик­нинг янада ривожланишига 2019 йил­нинг апрель ойида Россия Федерацияси ИИВ Краснодар университети бошлиғи генерал-лейтенант А.Симоненко бош­чилигидаги делегациянинг ИИВ Ака­демиясига ташриф буюриши муҳим аҳамият касб этди. Ташриф давомида томонлар икки томонлама ҳамкорлик­ни янада ривожлантириш борасида ке­лишиб олдилар.

Россия Федерацияси ИИВ Волгоград академияси ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ўртасида 2018 йил 7 де­кабрь куни имзоланган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги баённома асосида илм-фан соҳасида кенг кўламли ҳамкорлик ишлари амалга ошириб келинмоқда. Ҳамкорлик натижасида ушбу олий таълим муассаса­си профессор-ўқитувчиларининг илмий ишлари, дарсликлари ИИВ Академияси ўқув жараёнига татбиқ этилмоқда.

Туркия полиция Академияси ва Ўз­бекистон Республикаси ИИВ Академияси ўртасида 2018 йил 6 март куни имзоланган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморан­дум асосида бугунги кунда ушбу акаде­мия профессор-ўқитувчилари томонидан маҳорат дарслари ўтказилиб келмоқда. Шунингдек, Туркия Жумҳуриятининг Ис­танбул университети профессори, доктор Мустафо Караташ томонидан «Терроризм ва экстремизмнинг жамият ҳаётига таҳдидлари» ва «Полиция таълим муассасала­рида фиқҳ асосларини ўргатиш ва диний таълим бериш масалалари» мавзулари­да курсант ва тингловчиларимиз маҳорат дарслари ташкил этилди.

Ўзбекистон ИИВ Академиясининг Қозоғистон Республикаси ИИВ Олмаота академияси, Беларусь Республикаси ИИВ Академияси билан имзоланган ўзаро ҳам­корлик тўғрисидаги баённомалари асоси­да мутахассислик кафедраларининг сама­рали ҳамкорлик фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, профессор-ўқитувчилар томонидан тайёрланган ўқув-методик ишлар билан ўзаро алмашув олий таълим муассаслари­нинг таълим жараёнини самарали ташкил этишга хизмат қилмоқда.

Истиқболда эса Академиянинг халқа­ро ҳамкорлигини янада ривожлантириш борасида Корея ва Япония полиция уни­верситетлари, Германия полиция универ­ситети, Франция миллий полицияси олий мактаби, Россия Федерацияси ИИВнинг учта олий таълим муассасаси, Қозоғистон ИИВ Караганда Академияси, Арманистон ИИВ Академияси, Озарбайжон ИИВ Ака­демияси, Хитой Халқ Республикаси Жа­моат хавфсизлиги вазирлиги темир йўл полиция академияси билан ҳамкорлик ўрнатиш юзасидан мақсадли ишлар олиб борилмоқда.

Халқаро ҳамкорлик талаблари асо­сида ўзаро делегациялар алмашуви ва профессор-ўқитувчилар ҳамда илмий хо­димларнинг конференция, семинар-тре­нинг, мастер-класс, стажировкалардаги иштироки натижасида хорижий мамла­катлар таълим муассасасаларидан ўрга­нилган илғор тажрибалар миллий ички ишлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун олий малакали кадрлар тайёрлашнинг услуб ва шаклларини та­комиллаштиришда жуда мос келмоқда. Бу эса академик таълим ва тарбиянинг, айниқса янги тараққиёт йўлини танлаган Ўзбекистоннинг жаҳонда ўта истиқбол­ли давлатларнинг халқаро ҳуқуқ сир-асрорларини ҳар бир курсант-тингловчи­лар ҳамда Академия жамоасининг ҳам ўзлаштириши – халқаро муносабатлар­да ойдин йўлни белгилаш имконини яратади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2018 йил декабрь ойида Олий Мажлисга Му­рожаатномасида ҳам: «халқаро муносабатлар­да очиқ ва амалий фаол ташқи сиёсат олиб бори­лаётгани туфайли ишончли ҳамкор сифатида мамлакатимизнинг халқаро обрўси тобора ор­тиб бормоқда», – деб қайд қилишлари айни пайтда Академиямизнинг халқаро ҳамкор­лиги ва хорижий инновацион тажрибаларни фаол ўзлаштираётгани нафақат ички ишлар органлари, балки ҳуқуқ-тартибот тизимида қўлланилаётгани бизни қувонтиради, янги марраларни эгаллашга чорлайди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech