Ўз Ру En
×

Юридик маслахатхона

Ҳуқуқий маслаҳатхонага жисмоний ва юридик шахслар, уларнинг вакиллари ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий масалалар ҳамда ички ишлар органлари ходимлари амалиётда юзага келаётган муаммоли вазиятлар юзасидан савол билан мурожаат қилишлари мумкин.

Ҳуқуқий маслаҳатхонага келиб тушган саволларга Академияда ўқитиладиган ҳуқуқ соҳалари юзасидан тегишлилиги бўйича кафедралар профессор-ўқитувчилари, докторантлари, мустақил изланувчилари ва илмий тўгарак аъзолари томонидан жавоб берилади.

Берилган жавоб хати тавсия хусусиятига эга ҳужжат ҳисобланади.

Ҳуқуқий маслаҳатхонага савол билан мурожаат қилувчининг шахси ҳамда саволда кўрсатилган маълумотлар ёлғон эканлиги аниқланган, шунингдек ариза, шикоят ёки таклиф сифатида кўриб чиқиб жавоб берилишни талаб этадиган ҳамда қонун ҳужжатларига расмий шарҳ беришни сўраб берилган саволлар кўриб чиқилмайди.

Саволларингизни ИИВ Академиясининг расмий электрон почта манзили info@akadmvd.uzга “Ҳуқуқий маслаҳатхона”га деб кўрсатиб, сўнг саволингизни ёзиб юборишингиз мумкин бўлади. Саволингизга жавоб айнан Сизга етиб бориши учун электрон почта манзилингизни аниқ қилиб кўрсатишингиз сўралади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech