ИИВ Академиясининг мустақил изланувчиси, майор Умматов Мамарасул Турсунович юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ишини ёқлади. У 2020 йилнинг 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02 рақамли Илмий кенгаш йиғилишида «12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқи ва суд экспертизаси» ихтисослиги бўйича «Таниб олиш учун кўрсатишнинг процессуал ва криминалистик хусусиятлари» мавзуидаги илмий ишини муваффақиятли ҳимоя қилди.