Ўз Ру En
×

Ҳашар уюшқоқлик билан ўтди

“Обод юрт” умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашарининг иккинчи куни ҳам кўтаринки кайфиятда ўтказилди.
Тадбир давомида Ички ишлар вазирлиги академияси ходимлари ҳамда тингловчи-курсантлари томонидан улкан ҳажмдаги ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

 

Таълим муассасасининг ички ва ташқи ҳудуди, турар жой бинолари атрофи, йўлак ва ариқлар тозаланди. Ён-атрофни кўкаламзорлаштириш мақсадида 500 тупга яқин гул кўчатлари экилди. Манзарали-мевали дарахтларга шакл берилиб оқланди. Иншоотлар таъмирланиб, кўркам ҳолга келтирилди.
Ҳамжиҳатлик ва меҳр-оқибат тадбири уюшқоқлик билан ўтди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech