Виртуал қабулхона
Сизда ҳал этилмаган масалалар(муаммолар), ариза, шикоят ёки таклифлар борми? У ҳолда мурожаатингизни ушбу веб-сайтдан тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси бошлиғига юборишингиз мумкин.
ЮборишФойдали ҳаволалар
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ МАТБУОТ ХИЗМАТИ
- ЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИ
- ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ МАЪЛУМОТЛАРИ МИЛЛИЙ БАЗАСИ
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
- ЮРИДИК ПСИХОЛОГИЯ
Диққат марказида – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
Маҳаллаларда осойишталикни сақлаш, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва жиноятчиликка қарши кураш нафақат соҳа ходимларининг вазифаси, балки ҳар бир кишининг инсонийлик бурчи ҳисобланади. Негаки, юзлаб оила истиқомат қилувчи ҳудудда тинчлик таъминланса, аҳоли тотув яшаса бутун мамлакатда осойишталик ҳукмрон бўлади. Шуни назарга тутган ҳолда айни пайтда маҳаллаларда профилактика инспекторлари ва «Маҳалла посбони» жамоат тузилмалари кенг фаолият кўрсатиб келмоқда. Уларнинг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа жамоат тузилмалари билан ҳамкорликда олиб бораётган ишлари натижасида ҳудудда нафақат жиноятларнинг олди олинаяпти, балки обод гўшага айланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳамда ИИВ Академияси ҳамкорлигида ташкил этилган «Ўзбекистонда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимидаги ислоҳотлар: натижа ва истиқболлар» мавзуидаги республика илмий-амалий конференцияда ана шулар ҳақида сўз борди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Бош прокуратура, Ички ишлар, Адлия, Соғлиқни сақпаш вазирликпари, Божхона қўмитаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, таълим муассасаларидан мутахассислар иштирок этишди.
Анжуманни ИИВ Академияси бошлиғи, генерал-майор Ш. Икрамов очиб, осойишталикни таъминлаш борасида соҳада эришилган ютуқлар ҳақида тўхталди ва амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Шундан кейин мавзу юзасидан республика Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник А. Мирзаев маъруза қилиб, жумладан шундай деди:
— Ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикасини амалга ошириш ва ҳуқуқ-тартиботни сақлашда маҳаллаларда милиция таянч пунктлари, «Маҳалла посбони» жамоат тузилмаларининг ташкил этилганлиги, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қошида яраштириш комиссияларининг фаолият юритаётганлиги алоҳида аҳамият касб этмоқда. Бу соҳада амалга оширилган ислоҳотлар ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноят содир этилишини келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш, уларни бартараф этиш ишларини кучайтириш имконини берди, жойларда вазиятнинг яхшиланишини таъминлади.
Таъкидлаш лозимки, ҳозирги пайтда республикамизда уч минг етти юз ўн иккита милиция таянч пункти фаолият кўрсатиб келмоқда. Ўн мингга яқин фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қошида эллик мингдан ортиқ «Маҳалла посбони» жамоат тузилмаси вакиллари, саккиз минг нафар диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, тўққиз мингдан зиёд яраштириш комиссиялари ишлаб турибди. Айнан профилактика инспекторларининг мазкур тузилмалар билан ҳамжиҳатликда фаолият олиб бораётгани туфайли муаммолар ўз жойида ҳал этилмоқда, содир этилиши мумкин бўлган кўплаб жиноятларнинг олди олинмоқда.
Анжуманда иштирокчилар ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимида эришилган ютуқлар замирида субъектлар ўртасидаги ҳамкорликни янада яхшилаш, такомиллаштириш масалаларига эътибор қаратди. Шунингдек, соҳанинг шакли, моҳияти ва вазифаларини белгилаб берувчи Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Анжуман якунида кўрилган масалалар юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Фозил МАМАШАРИПОВ.
“Постда” газетаси, 2014 йил 15 март, № 11 (4060)