Фойдали ҳаволалар
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ МАТБУОТ ХИЗМАТИ
- ЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИ
- ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ МАЪЛУМОТЛАРИ МИЛЛИЙ БАЗАСИ
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
- ЮРИДИК ПСИХОЛОГИЯ
«Ёшларни террористик ва экстремистик ташкилотларга жалб қилишнинг олдини олиш: назария, амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси» мавзуидаги республика илмий-амалий конференцияси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессияси ва 2018 йилнинг 26−27 март кунлари Тошкент шаҳрида Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик ва минтақавий алоқалар соҳасида ҳамкорлик» мавзусида ўтказилган халқаро конференциядаги нутқларида қўйилган вазифалар ҳамда 2018 йил 14 февралдаги ПҚ-3528-сон «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимни жорий этиш тўғрисида»ги қарори талаблари асосида Ички ишлар вазирлиги Академиясида 2018 йилнинг 15 май куни «Ёшларни террористик ва экстремистик ташкилотларга жалб қилишнинг олдини олиш: назария, амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси» мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Бош прокуратура, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Божхона қўмитаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши, Г. В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, Тошкент давлат юридик университети, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Бош прокуратура Академияси, Олий ҳарбий божхона институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий-техник институти, Юристлар малакасини ошириш маркази ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари, ёш олимлари, докторант ҳамда курсант-тингловчилари иштирок этдилар.
Конференцияда сўзга чиққанлар томонидан терроризмга қарши курашнинг халқаро-ҳуқуқий асослари ва миллий қонунчилик, ёшларнинг террористик ва экстремистик ташкилотларга кириб қолишининг олдини олиш, халқаро терроризм ва экстремизмнинг ёшларга таҳдиди, айниқса замонавий таҳдидлар ва ахборот хуружларининг олдини олишда ҳуқуқий ва маънавий-маърифий тарғиботнинг ўрни, терроризмнинг ўзига хос томонлари, ёшларни муроса ва бағрикенглик руҳида тарбиялашда ижтимоий фанларнинг аҳамияти, терроризм ва экстремизмга қарши кураш соҳасида малакали кадрлар тайёрлашнинг ўрни ва аҳамияти каби масалалар муҳокама қилинди.
Конференция якунида терроризм ва экстремизм жиноятларига қарши курашиш, айниқса ёшларнинг террористик ва экстремистик ташкилотлар сафига қўшилишининг олдини олиш соҳасида мавжуд ижтимоий-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик нормаларидаги зиддиятлар, ҳуқуқни қўллаш ва ушбу турдаги жиноятлар профилактикаси амалиётидаги муаммо ва камчиликлар ҳақида фикрлар билдирилди. Шу билан бирга, келгусида терроризм ва экстремизм жиноятларига қарши курашишда қонунчиликни такомиллаштириш, ички ишлар органларининг маҳаллий давлат ва бошқарув органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратган ҳолда ўзаро ҳамкорлигининг амалий механизмларини жорий этиш, ушбу турдаги жиноятларнинг олдини олиш самарадорлигини ошириш, иш шакли ва услубларини сифат жиҳатдан ўзгартириш ҳамда ахборот-коммуникация технологияларидан самарали даражада фойдаланиш орқали терроризм ва экстремизм жиноятларини бошланғич жараёнида аниқлаш ҳамда ҳужжатлаштириш юзасидан асослантирилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Конференция қизғин баҳс-мунозаралар руҳида ўтди.