Фойдали ҳаволалар
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ МАТБУОТ ХИЗМАТИ
- ЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИ
- ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ МАЪЛУМОТЛАРИ МИЛЛИЙ БАЗАСИ
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
- ЮРИДИК ПСИХОЛОГИЯ
«Жиноятчиликка қарши курашишда тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари» мавзуида давра суҳбати
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
ПҚ-2883-сон қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, 2019 йил 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Тезкор-қидирув фаолияти кафедраси ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда «Жиноятчиликка қарши курашишда тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари» мавзуида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси ЎМИБ тезкор вакили подполковник Ш.Отамуродов, Тезкор-қидирув фаолияти кафедраси катта ўқитувчилари К.Н.Убайдуллаев ва О.Р.Карабаев, Терроризм ва одам савдосига қарши курашиш кафедраси доценти М.М.Асрақулов, 3-ўқув курси 304-гуруҳ курсанти Ё.Ш.Урунбоев, 306-гуруҳ курсанти Ш.А.Исмоиловлар давра суҳбати мавзусига оид маърузалари билан иштирок этдилар.
ИИВ Академияси Тезкор-қидирув фаолияти ҳамда Терроризм ва одам савдосига қарши курашиш кафедраларининг профессор-ўқитувчилари, Илмий тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш бўлими ходимлари, «Тезкор-қидирув фаолияти» мутахассислиги бўйича таълим олаётган 2 ва 3-ўқув курси курсантлари, «Ёш изқуварлар» илмий тўгараги аъзолари ҳамда Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети тингловчилари иштирок этдилар.
Давра суҳбатида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларининг ноқонуний айланиши билан боғлиқ жиноятларга қарши курашишда тезкор-қидирув тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишнинг хусусиятлари, жиноятчиликка қарши курашда тезкор ишловни амалга оширишда тезкор киритиш ва ниқобланган операция тезкор-қидирув тадбирларининг ўрни ва аҳамияти, тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда кўмаклашувчи шахсларнинг имкониятларидан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари, тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда тезкор техник воситалардан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари, шахсга қарши қаратилган жиноятларга қарши курашда ўтказиладиган тезкор-қидирув тадбирларининг ўзига хос хусусиятлари, амалиётда учраётган муаммолар ва уларнинг ечимлари сингари долзарб масалаларга оид маърузалар тингланди.
Шунингдек, тадбирда маърузачилар томонидан амалий мисоллар, статистик таҳлил натижалари, жиноятларни олдини олиш ва фош этишда ўтказиладиган тезкор-қидирув тадбирларининг турлари, ўтказиш асослари ва шартлари, уларни ташкил этиш ва ўтказишда учраётган муаммолар ва уларнинг ечимлари, тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда ўзаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Тадбир иштирокчилари томонидан жиноятчиликка қарши курашишда тезкор-қидирув тадбирларини самарали ташкил қилиш учун юксак маънавиятли профессионал кадрларни тайёрлаш, тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда қонунийликка риоя қилиш, бу борада амалиётда мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва ечимини топиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг ҳуқуқий кафолатларини янада мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.
Очиқ мулоқот, савол-жавоблар, муҳокама ҳамда мунозараларга бой тарзда ўтган давра суҳбатида барча иштирокчилар, жумладан курсантлар ва тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Тадбир якунида таклиф ва тавсиялар умумлаштирилди, мазмунли ва қизиқарли маърузалари билан иштирок этган Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бошқармасининг ходимларига миннатдорчилик билдирилди.