Фойдали ҳаволалар
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ МАТБУОТ ХИЗМАТИ
- ЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИ
- ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ МАЪЛУМОТЛАРИ МИЛЛИЙ БАЗАСИ
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
- ЮРИДИК ПСИХОЛОГИЯ
Касбий тайёргарлик факультетида ўқиш учун аризани топширишда қаерга мурожаат қилиш керак?
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2017 йил 23 сентябрдаги 207-сон буйруғи (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 27 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2941) билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг Касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом”га асосан факультетга ўқишга киришни хоҳлаган фуқаролар ўзларининг яшаш жойидаги ички ишлар органига ариза билан, ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари хизмат ўташ жойи бўйича раҳбар номига билдирги билан мурожаат қиладилар.
Факультетга ўқишга кириш учун аризалар (билдиргилар) қабул йилининг 15 февралидан 15 апрелига қадар қабул қилинади.
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
- паспорт нусхаси;
- туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси. Туғилганлик ҳақида гувоҳнома алмаштирилган ёхуд фамилия, исми, ота исми ва бошқа маълумотлар ўзгартирилган бўлса, бу ҳақда ФҲДЁ органининг маълумотномаси;
- яқин қариндошларининг паспорти, туғилганлик ҳақида гувоҳномаси, никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳномаси, никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳномаси, вафот этганлар бўлса, уларнинг ўлим ҳақида гувоҳномаси нусхалари;
- 3х4 сантиметр ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз) ҳамда 9х12 сантиметр ўлчамдаги 2 та фотосурат (бош кийимсиз);
- номзод томонидан қўлда ва компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;
- анкета;
- ўқиш, иш (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) ва ўзини ўзи бошқариш органларидан тавсифнома ҳамда маълумотнома (яшаш жойидан берилган маълумотномада номзоднинг оила аъзолари кўрсатилади);
- маълумоти тўғрисидаги (ўрта махсус, касб-ҳунар, олий) ҳужжатлар нусхаси ҳамда баҳолар кўрсатилган иловаси нусхаси;
- ҳарбий гувоҳномаси нусхаси;
- меҳнат дафтарчаси нусхаси (агар мавжуд бўлса).
Аризани қабул қилган ички ишлар органи ходими мазкур бандда кўрсатилган ҳужжатларнинг аслини текшириб олади.
Ички ишлар органи ходимларининг билдиргисига қуйидагилар илова қилинади:
- яқин қариндошларининг паспорти, туғилганлик ҳақида гувоҳномаси, вафот этганлар бўлса, уларнинг ўлим ҳақида гувоҳнома нусхалари;
- 3х4 сантиметр ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз) ҳамда 9х12 сантиметр ўлчамдаги 2 та фотосурат (бош кийимсиз).