Фойдали ҳаволалар
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ МАТБУОТ ХИЗМАТИ
- ЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИ
- ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ МАЪЛУМОТЛАРИ МИЛЛИЙ БАЗАСИ
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
- ЮРИДИК ПСИХОЛОГИЯ
ИИВ Академиясида олий маълумот олиш мақсадида ўқишга кириш учун қаерга мурожаат қилиш керак?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 958-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом”га асосан Академияга ўқишга киришни хоҳлаган фуқаролар ўзларининг яшаш жойидаги ички ишлар органига ариза билан, ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари хизмат ўташ жойи бўйича раҳбар номига билдирги билан мурожаат қиладилар.
Академияга ўқишга кириш учун номзодларнинг аризалари (номзод ички ишлар органи ходими бўлган тақдирда, унинг билдиргиси) қабул йилидан олдинги йилнинг 15 ноябридан қабул йилининг 15 февралига қадар қабул қилинади.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
- ариза берувчининг паспорти нусхаси;
- ариза берувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома алмаштирилган ёхуд фамилияси, исми, отасининг исми ва бошқа маълумотлар ўзгартирилган бўлса, бу ҳақда ФҲДЁ органининг маълумотномаси;
- ариза берувчининг яқин қариндошлари паспорти, никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома, ногиронлик (агар мавжуд бўлса), қариндошларининг ўлими ҳақидаги гувоҳномалари нусхалари;
- Академияга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси;
- 3х4 сантиметр ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз) ҳамда 9х12 сантиметр ўлчамдаги 2 та фотосурат (бош кийимсиз);
- номзод томонидан қўлда ва компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;
- анкета (сўровнома);
- ўқиш, иш (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) ва яшаш жойидан тавсифнома ҳамда маълумотнома (яшаш жойидан берилган маълумотномада номзоднинг оила аъзолари кўрсатилади);
- ариза берувчининг маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси ҳамда уларнинг баҳолар кўрсатилган иловаси нусхаси;
- ҳарбий хизматга чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси;
- доимий рўйхатда турган жойидан соғлиғининг ҳолати ҳақида белгиланган намунадаги маълумотнома (бўй-басти кўрсатилган ҳолда);
- меҳнат дафтарчасининг нусхаси (агар мавжуд бўлса);
- олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга киришга номзод ота-онасининг розилик хати.
Аризани қабул қилган ички ишлар органи ходими ушбу бандда кўрсатилган ҳужжатларнинг аслини текшириб олади. Ишчи гуруҳ томонидан хизмат ўташ хусусиятидан келиб чиқиб, шунингдек, айрим ҳужжатларга аниқлик киритиш мақсадида тегишли муассасадан қўшимча ҳужжат ёхуд маълумотлар талаб қилиб олиниши мумкин.
Ички ишлар органи ходимларининг билдиргисига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
- яқин қариндошларининг паспорти, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси, вафот этганлар бўлса, уларнинг ўлими ҳақидаги гувоҳномаси нусхалари;
- Академияга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси;
- 3х4 сантиметр ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз) ҳамда 9х12 сантиметр ўлчамдаги 2 та фотосурат (бош кийимсиз).